Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуён момиғи иссиқни қўй жунидан кўра 10 баробар кўп сақлайди
09:51 / 2019-11-27

Маълумотларга қараганда, инсон соғлом бўлишини истаса, бир йилда 90 килограммгача гўшт истеъмол қилиши, унинг камида 5 фоизи қуён гўшти бўлиши керак экан. Бу бежиз эмас. Асосий сабаби қуён гўштининг экологик жиҳатдан тозалиги ва парҳезбоплигидир.

Маълумотларга қараганда, инсон соғлом бўлишини истаса, бир йилда 90 килограммгача гўшт истеъмол қилиши, унинг камида 5 фоизи қуён гўшти бўлиши керак экан. Бу бежиз эмас. Асосий сабаби қуён гўштининг экологик жиҳатдан тозалиги ва парҳезбоплигидир.

Ҳаёт тарзимиз у рақамларга қанчалик тўғри келади ёки келмаслиги бошқа масала, албатта. Билганимиз эса жаҳон бозорида қуён гўштига талаб ортиб бораётган шу кунларда бизда ҳам қуёнчилик билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорлар кўпаймоқда. Тўғриямда, чорвачиликда самарали тармоқ, дея тилга олинадиган эчкичилик ҳам даромад келтиришда орта қолар экан.
photo5346099905803955578.jpg
– Битта қуён бир йилда табиий уй шароитида беш марта, ҳар сафар беш олтитадан болалайди, – дейди Урганч туманидаги “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси раҳбари Бобожон Бобоев. – Биз Италиядан олиб келган “хикол” зотли қуёнлар эса маҳаллий иқлим шароитимизга тез мослашмоқда ва йилига ўртача 45 тага кўпайиши мумкин экан. Бунга ўзимиз икки йилдан буён гувоҳ бўлмоқдамиз. Йил бошида туғилган қуёнчалар йил охирига келиб, ўзлари ҳам болалайди. Жониворларни турли касалликлардан асраш учун туман ветеринария станцияси мутахассислари билан ҳамкорликда эмламоқдамиз.

Турли овқатланиш шохобчаларига гўшт етказиб беришга ихтисослашган агрофирмада айни вақтда уч мингта қуён парваришланаётган бўлса, унинг мингтаси она қуён. Хўжалик ҳозирда аҳолига 19 мингта қуён тарқатди ва уларни вақти келганда қайтариб сотиб олади.

– Ҳозирда келишув асосида бир тажрибани қўлламоқдамиз, – дейди Б.Бобоев. – Истовчиларга 760 минг сўмга учта қуён етказиб берамиз. Уларга кунига 200 грамм ем берилади. Бунда бир килограмм ем нархи 2500 сўм бўлса, учаласи учун бир ойда озуқага 45 минг сарфланади. Уларнинг иккитаси ўртача 20 та болалаши ва уч ойда сотишга тайёр бўлиши бу харажатларни қоплаб кетади. Бунда, албатта, қуён гўшти ички бозоримизда ўртача 30 минг сўм, жаҳон бозорида эса 5-6 доллар туришини, унинг мўйнасига талаб ҳам кам эмаслигини ҳисобга олиш керак.

Қайд этиш керакки, қуёнлар гўшт учун, териси учун парваришланади.. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги, ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Шу боис у инсон саломатлигига, айниқса, болалар ва кекса ёшли кишилар учун ниҳоятда фойдали. Маълумотларга кўра, ҳатто, қуён қонидан тайёрланган зардобни тиббиёт йўналишида ишлатиш мумкин. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар ҳам даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра қўй жунидан 10 баробар афзалдир. 

Ўттиз мингтагача қуёнлар яшаши учун қулай шароит яратилган корхонада турли ҳажмдаги қафаслар ясаш ва ем тайёрлайдиган цех ишлаб турибди.
Айни вақтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Янгиариқ туманида қуёнчиликни ривожлантириш учун “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси билан ҳамкорлик бошлади.