Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида ёшлар кичик саноат зонаси
08:07 / 2024-08-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллик байрами арафасида Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасининг 2-босқичи фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва барчани қўшалоқ шодиёна билан қутлади.

Мазкур саноат зонасининг ташкил этилиши ҳудудда фаолият юритаётган ёш темирчи уста-ҳунармандлар учун айни муддао бўлди. Умумий ҳисобда 5,1 гектар майдонни эгаллаган мажмуа замонавий инфратузилмага эга бўлиб, қуёш панелларидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилди. Хусусан, “Қумтепа” КСЗ биринчи босқичида умумий қиймати 55,0 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1500 мингдан зиёд киши бандлиги таъминланди.

[gallery-18978]

Саноат зонасининг 2-босқичи учун қўшимча 2 гектар майдон ажратилди. 33 нафар ёш уста-ҳунарманд томонидан қиймати 22,1 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 500 дан ортиқ иш ўрни вужудга келди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА