Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда
11:41 / 2025-11-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 февралдаги “Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Уйчи туманида амалий ишлар бошланган.

Энергетика вазирлигига қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан 7 гектар ер участкаси ажратилди. Айни дамда хитойлик мутахассислар томонидан бу ерда бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

[gallery-26122]

Қурилиш ишларида бевосита маҳаллий ишчилар иштирокини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА