French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида ўрик пишди
14:48 / 2023-05-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Шароф Рашидов номидаги “Мустақиллик” агрофирмаси Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган.  

Қир-адирликлардан иборат мазкур ҳудудда 35 та боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжалиги мавжуд. Улардаги 850 гектар боғда ҳаёт қайнамоқда.

[gallery-11703]

“Уйчи соҳибкор агроэкспорт” масъулияти чекланган жамияти қир-адирликлардаги 300 гектар ерни ўзлаштириб, боғ ташкил этган. Унинг 115 гектарига ўрик, 85 гектарига олхўри, 60 гектарига бодом кўчатлари ўтқазилган.  

– Боғдаги ўрик кўчатлари Испания ва Италия селекцияси бўлиб,  приция, оранж рубис, вондер кот каби навлардир, - дейди МЧЖ раҳбари Ботир Қодиров. – Жаҳон бозорида энг талаб юқори бўлган ва касалликка чидамли бу навлардан юқори ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз. Юртимизда ўрик асосан май ойи охирларида пишади. Биз етиштираётган ўрик эса май ойининг бошида пишиб, бозорга чиқади.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА