Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида микро ГЭС қурилиши лойиҳаси амалга оширилади
09:06 / 2025-11-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманида умумий қуввати 2 мВТ бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи микро ГЭС қурилиши лойиҳаси билан танишди. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млн. доллар бўлиб, хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликдаги  «Zenith hydro electrics» МЧЖ томонидан ҳаётга татбиқ этилади. 

2025-2026 йиллар давомида амалга оширилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушса, ҳудудда электр таъминоти узлуксизлигига муносиб ҳисса қўшади. Энг асосийси, 15 та доимий ишчи ўрни яратилади.

[gallery-26395]

Вилоят раҳбари хорижий инвестор вакиллари билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганди. Уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА