Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчида чорвачилик ривожланмоқда
14:47 / 2022-02-15

Наманган вилояти Уйчи туманида чорвачиликни янги босқичда ривожлантириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

 Тумандаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари бу борада қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

– Хўжалигимизга 2007 йилда асос солганмиз, -  дейди  Уйчи туманидаги “Ғайрат чорва файз” фермер хўжалиги раҳбари Даминжон Қодиров. – 2019 йилда Австриядан 20 бош сементал зотли қорамолларини сотиб олганмиз. Ўтган давр мобайнида маҳаллий шароитга мослашган қорамоллардан уч марта насл олдик. Ҳозирда улар сони тўрт баробар кўпайиб, 85 тага етди.

Хўжаликда ҳозирда 109 бош наслли қорамол парваришланмоқда. 2021 йилда 49 бош сигирдан 173 тонна  сут олинди. 100 бош сигир 93 та наслли бузоқ берди.

[gallery-5768]

Жорий йилда хўжаликка Австриядан яна 32 бош наслли мол келтирилиши режалаштирилган. 

Айни пайтда хўжаликда 11 киши доимий иш билан банд.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА