English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой қурмоқчи бўлган тадбиркор чув тушди
17:35 / 2022-10-11

Жамиятда шундай шахслар борки, улар ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан таб тортмай, қонунларни бузиб, ўз ҳамёнини тўлдириш билан овора бўлади. Аммо жиноятга жазо муқаррар. Қонун посбонлари бор экан, бундайларнинг ниятлари амалга ошмайди.

1 гектардан ортиқ ер майдонини кўп қаватли уй-жой қуриш учун, ҳокимиятдаги танишлари орқали қарор чиқартириб беришини ваъда қилган шахс Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қўлга олинди.

Ромитан туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. Бухоро шаҳар “Жўбор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи танишини алдаб, ишончига киради. Натижада танишлари орқали Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасидаги 1 гектардан ортиқ ер майдонини кўп қаватли уй-жой қуриш учун қарор чиқартириб беришни ваъда қилади.

Келишувга кўра, ундан 40 минг АҚШ доллари олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Энди эса на ердан на пуллардан дарак бор.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА