Уй-жой нархи солиштирилди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар интститути экспертлари томонидан Olx.uz платформасида II чоракда таклиф этилган уй-жой нархи 115 ҳудуд бўйича гуруҳларга бўлинди.
Бунда интерфаол веб-саҳифада жойлаштирилган 432 893 эълон тўпланиб, уй-жой квадрат метри нархи бўйича 10 та гуруҳга ажратилди.
Энг арзон (квадрат метр учун 390 доллар) ҳудудлар биринчи гуруҳга ва мос равишда энг қиммат (1251,69 доллар) ҳудудлар ўнинчи гуруҳга киритилди. 2023 йил II чоракда Тошкент шаҳри энг баланд нархга эга бўлди ва сегментация бўйича ўнинчи, энг юқори гуруҳга кирди.
Самарқанд шаҳри 753,03 доллар билан 6-чи гуруҳда қайд этилди.
Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ўртача паст нарх билан 2 гуруҳдан ўрин олди. Квадрат метр учун энг паст нарх Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди.
ЎзА