Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани аниқланди
19:08 / 2023-01-09

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, аҳоли мурожаатларига асосан ўтган йили Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 1 000 га яқин ширкат фаолияти ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида, 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани аниқланди. Хусусан, 15 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 778,9 миллион сўм қўшиб ёзилган.

Шунингдек, 18 та ҳолатда 758,1 миллион сўм кредит маблағи талон-торож қилинган. 149 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 15,5 миллиард сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган. 15 та ҳолатда 1,1 миллиард сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.

Ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар қўлланилди. Жумладан, 50 та ширкатнинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган. 6 та ширкат раҳбарига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоқ жазоси қўлланилган. 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ ширкатлар ҳисоб рақамига қайтарилган.  

 Ш.Маматуропова, ЎзА