Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй-жой эгасининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи тикланмоқда
09:37 / 2022-11-08

Сўнгги йилларда фуқаролардан келаётган мурожаатларнинг аксариятини уй-жойга бўлган кадастр масаласи ташкил этмоқда. Кўпчиликнинг ўзи истиқомат қилаётган уй-жойи бўйича зарур ҳужжатлари йўқ.

Ачинарлиси, мурожаат қилиб келаётганларнинг кўпчилиги давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2018-2019 йилларда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган бир марталик умумдавлат акциясида иштирок этмаган.  

Шундай бўлсада “Инсон қадри учун” тамойили асосида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ҳам  аҳолининг кадастрга оид муаммоли масалаларини узил-кесил ҳал қилиш мақсадида барча кўчмас мулк объектлари бирма-бир хатловдан ўтказилмоқда.  

Хатлов жараёни тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган 39 мингдан зиёд кўчмас мулк объектларининг электрон ҳужжатлари шакллантирилиб, UzKAD дастурига юкланмоқда. Шунинг баробарида, хонадонма-хонадон ўтказилаётган хатловларда ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд аҳоли вакилларига кадастр ҳужжатларини шакллантириш бўйича ҳам амалий кўмак берилмоқда.  

– Ўзим яшаб келаётган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат йўқлиги учун бир неча йиллардан буён Кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмаган эдим, – дейди туманнинг Боғи Афзал маҳалласида яшовчи 75 ёшли Анваржон Аманов. – Яқинда кадастр ходимлари уйимга келиб кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам беришди.  

Ҳозирги кунга қадар Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон тумани филиали томонидан мулк ҳуқуқлари эътироф этилган 648 нафар турар жой эгаларининг кадастр паспортлари шакллантирилиб берилди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА