Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй хўжалигида балиқчилик –даромад манбаи
11:40 / 2026-01-31

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, балиқ етиштириш нисбатан кам харажат талаб қилади, парвариши ҳам қийин эмас ва қисқа муддатда барқарор даромад манбаига айланиши мумкин.

Бунинг яққол мисоли сифатида томорқасида балиқчилик билан самарали шуғулланаётган Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи Ҳамроқул ота Холмаматов фаолиятини келтириш мумкин.

Ҳамроқул ота ўз томорқасидаги 6 сотих ер майдонида замонавий талаблар асосида сунъий ҳовуз ташкил этди. Натижада балиқ етиштиришни йўлга қўйган. Ўтган мавсумда мазкур ҳовуздан 1 тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди. Меҳнатининг натижасида 40 миллион сўмдан зиёд даромад олди. Бу кўрсаткич уй хўжалиги шароитида эришилган юқори натижа сифатида эътироф этилади.

Жорий йилда эса тадбиркор ҳовузни тўлиқ тозалаб, санитар-гигиена қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрлаб, унга 100 килограммга яқин балиқ чавоғини ташлаган. Режага кўра, мавсум якунига қадар 1,5 тоннадан ортиқ балиқ етиштириш мўлжалланган. Бу эса тўпланган тажриба, мунтазам парвариш ва тўғри озиқлантириш орқали натижани янада ошириш мумкинлигини кўрсатади.

Мутахассислар таъкидлаганидек, балиқчиликда энг муҳим омиллардан бири балиқ турини тўғри танлашдир. Амалий тажрибага кўра, ҳовуз шароитида зоғора (сазан), катта бош (толстолоб), карас ва лаққа балиқлари яхши ривожланади. Ушбу балиқ турлари бир мавсум давомида ўртача 3–4 килограммгача вазн тўплаши мумкин.

Мазкур балиқларнинг яна бир устун жиҳати шундаки, улар маҳаллий иқлим ва ҳовуз шароитига тез мослашади, озиқлантириш жараёни мураккаб эмас ва бозорда доимий талабга эга. Айниқса, зоғора ва толстолоб балиқлари тез етилиши билан ажралиб турса, лаққа балиғи гўштининг мазалилиги ва сифатлилиги билан истеъмолчилар орасида алоҳида қадрланади.

Мухтасар айтганда, уй хўжалигида балиқчилик билан шуғулланиш аҳоли учун қўшимча даромад манбаини яратади.

Зариф Комилов, ЎзА