Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй шароитида катта даромад олаётганлар
12:49 / 2026-02-12

Истаган тоғни тешар, деган гап бор. Фарғоналиклар тадбиркорликда ҳатто уй шароитида ҳам катта-катта даромад олмоқдалар.

Масалан, Қувасой шаҳридаги Боғбон маҳалласида яшовчи Рўзибой Мамажонов интенсив усулда қулупнай етиштирмоқда.

Миришкор томорқачи асосий ишидан бўш вақтида 10 йилдирки, 5 турдаги серҳосил қулупнай навларини парвариш қилиб келади. У фақат ўзини ўйламади. Маҳалладаги 10 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшларни ҳам уй шароитида қулупнай етиштиришга ўргатди.

Тадбиркор томорқачи йиллик соф даромадим 500 миллион сўмни ташкил этмоқда, дейди.

Фарғона шаҳри “Бешбола” маҳалласида яшовчи тадбиркор Aбдулложон Холматов эса хонадон шароитида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйган.

– Маҳсулотим нафақат маҳаллий бозорларга, балки Aфғонистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидаги харидорларга ҳам етиб боряпти, – деди у.

Аслида бу тадбиркорларни “қаловини топиб қорни ҳам ёғдирган”лар, дейиш мумкин.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА