Бухоронинг тарихий Эски шаҳарида сайёҳлик салоҳияти йил сайин ошаётгани сабаб уй-меҳмонхона тизимининг кенгайиши учун имконият яратилмоқда.
Шу йўналишдаги самарали ташаббуслардан бири сифатида “Намозгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган уй меҳмонхонасини мисол келтириш мумкин. Тадбиркор Содиқ Ғайбуллаевнинг ташаббуси билан меҳмонхона фаолияти босқичма-босқич кенгайтирилиб, хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.

Ўтган йили тадбиркор тижорат банкидан имтиёзли тартибда олган 500 миллион сўм кредит маблағи ҳисобига ундаги шарт-шароит талабга мос равишда янгиланмоқда. Бугунга келиб 60 ўринга мўлжалланган ушбу меҳмонхонада барча қулайлик мавжуд.

– Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири янги иш ўринлари яратилганидир, – дейди Содиқ Ғайбуллаев. – Меҳмонхона иши туфайли 5 нафар фуқаро доимий иш билан банд. Уларга тўрт миллион сўмгача ойлик маош тўланади. Бу эса аҳоли бандлигини ошириши баробарида маҳалла иқтисодий аҳволига ҳам ижобий таъсир этмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.