Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уй бекалигидан тадбиркорликкача...
12:48 / 2025-12-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлиши, тенг ҳуқуқлилик тамойилларига мос тарзда барча соҳаларда уларнинг иштирокини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида бугун фаол, ташаббускор аёлларимиз мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилувчи Гўзал Эргашева ҳам ана шундай куч-ғайратини юрт ривожи учун бахшида этаётган фаол хотин-қизлардан бири. У ташкил қилган “GUZAL EDUCATION” ўқув марказида бугунги кунда минг нафардан ортиқ ўғил-қиз турли фанлар бўйича қўшимча дарс машғулотларида қатнашиб, билимини мустаҳкамламоқда. 

[gallery-26829]

– Фаолиятимни турмушга чиқиб, оилали бўлгач мактабга қатнашни имкони бўлмай қолган вақтдан бошлаганман, - дейди тадбиркор Гўзал Эргашева. – Ўша вақти маҳалладаги тўрт-беш нафар ўғил-қизга уйда қўшимча дарс ўта бошлаганман. Секин-аста дарсларимда қатнашиш истагини билдирган ёшлар кўпая бошлади. Шу зайлда дастлаб шогирдларим билан репетиторлик қилдим. 2019 йилда “UNIVERSAL EDUCATION” ўқув маркази филиалида иш юритдим. 2020 йилда “GUZAL EDUCATION” ўқув марказини ташкил қилиб, мустақил тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. 2023 йилда ўзимизнинг янги биномизга эга бўлдик. Бугунги кунда 26 нафар ходимимиз бор. Шулардан 22 нафари малакали ўқитувчи ва ассистент ўқитувчилардан иборат. Тадбиркорлик шундай фаолият эканки, талабга қараб иш кўлами кенгайиб боравераркан. Айни пайтда фаолиятимизни кенгайтириш борасидаги лойиҳалар билан ишлаяпмиз. Келгусида умумий қиймати 5 миллиард сўмлик хусусий мактаб, ўқув марказ ва IT мактаб қуришни мўлжаллаяпмиз. 

Марказ ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларига эътибор қаратадагин бўлсак, 2023/2024-ўқув йилида марказда жами 800 нафар ўқувчи таҳсил олган. Шундан 250 та абитуриентлар бўлиб, улардан 224 нафари талаба бўлган. Бу кўрсаткич жами абитуриентларнинг 90 фоизини ташкил қилган. 

Жорий йилда марказда жами 1000 дан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда. Шундан 500 нафарга яқин абитуриент натижани 100 фоизга чиқаришни мақсад қилган. Гўзал Эргашева 2025 йил Самарқанд вилоятида ўтказилган “Йил аёли” кўрик танловида иштирок этиб, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинацияси ғолиб деб топилди.

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА