Ухань – аҳолиси энг тез ўсаётган шаҳар
Хитойнинг Ухань шаҳри Хитойда аҳолиси энг тез ўсаётган шаҳар мақомини олди.
Ўтган 2021 йилда доимий рўйхатда турувчи Ухань аҳолиси 1,2 миллионга кўпайиб, 13,65 миллионга етди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ҳокимияти тахминларига кўра, Ухань яқинда Хитойнинг мега-шаҳарлари рўйхатига қўшилади. Бундай рўйхатга кириш учун шаҳар ҳудудида 10 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилиши керак.
Бугунги кунда рўйхатга еттита шаҳар киритилган. Улар Тяньцзинь, Чунцин, Чэнду, Шэньчжэнь ва Гуанчжоу шаҳарларидир.