Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“UWED MUN” – 20 йиллик анъана: Ёшлар овози орқали глобал муаммоларни таҳлил қилиш
16:40 / 2025-12-12

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти модели – “UWED MUN”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Мулоқотдан амалиётга: бўлиниш даврида ёшлар овози орқали глобал бошқарувни қайта талқин қилиш” мавзусидаги бу йилги конференция клубнинг 20 йиллиги ва БМТнинг 80 йиллигига бағишланди.

Диёримиздаги 10 дан ортиқ ОТМ ва мактаб-лицейлардан 350 нафар делегат иштирок этган маросимни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев кириш сўзи билан очиб, ёшларнинг халқаро дипломатиядаги фаол иштироки ва глобал муаммоларни ҳал қилишдаги ҳиссаси хусусида гапирди.

[gallery-26698]

Тадбирда Корея Республикаси элчиси Вон До Ён, UNICEF вакили Регина Мариа Састилло ҳамда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Тоиво Клаар сўзга чиқиб, ёшларнинг иқлим ўзгариши, инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш йўлидаги роли ҳақида фикр билдирди.

Йиғиннинг бадиий қисмида талабалар томонидан ташкил этилган санъат кўргазмаси ва миллий рақслар ижролари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш жоизки, “UWED MUN” конференцияси 2005 йилдан бери ўтказиб келинади ва бу лойиҳа ёшларни глобал жараёнларда фаол иштирок этишга ҳамда креатив фикрлашга чорлаб келмоқда.

Мусулмон Зиё, Ўктам Ҳайитов (сурат), ЎзА