English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Увайсий ва Нодира шеърлари илк бор инглиз тилида
20:26 / 2022-11-14

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

XIX асрда яшаб ижод этган машҳур ўзбек шоиралари Увайсий ва Нодиранинг инглиз тилига таржима қилинган танланган шеърлари тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон элчихонаси ва мамлакатимиз сайёҳлик бренди элчиси Софи Ибботсон ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тўплам муаллифи - британиялик шоир Эндрю Станиланд 2022 йил март ойида юртимизга келган. Айтишича, саёҳат уни янги лойиҳалар амалга ошириш, буюк ўзбек шоиралари Нодира ва Увайсийнинг адабий мероси билан танишиш, асарларини инглиз тилига таржима қилишга илҳомлантирган.

Тўплам муаллифи шу муносабат билан ташкил этилган тақдимотда сўзга чиқиб, бу икки машҳур шоира Алишер Навоий асос солган ўзбек назми ривожига беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади. У ўзбек мумтоз шеъриятининг бетакрорлигини, нафосатини алоҳида таъкидлади.

Эндрю Станиланд 2021 йил Навоий ва Чўлпон асарларини инглиз тилига ўгиргач, британиялик ўқувчиларни Нодира ва Увайсий шеърияти билан таништиришга қарор қилган. Муаллиф дурдона шеърий асарларни таржима қилишда ўзбекистонлик олим, мумтоз адабиётимиз бўйича тажрибали мутахассис Айдахон Буматова ва афғонистонлик таржимон, ўзбек адабиёти мутахассиси Назила Элми билан бирга ишлаганини маълум қилди.

ЎзА