Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қува анорига жаҳон бозорида ҳам талаб юқори
11:50 / 2020-10-19

Шу боис вилоятда анорзорларни кенгайтириш, серҳосил, эртапишар навлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Фарғоналиклар боғдорчиликда бой тажрибага эга. 

Айниқса, қирмизи анор етиштиришнинг ҳадисини олган. Жаҳон бозорида ушбу маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф юқори. 

photo_2020-10-19_11-48-11.jpg

Шу боис вилоятда анорзорларни кенгайтириш, серҳосил, эртапишар навлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

photo_2020-10-19_11-48-12.jpg

Қуванинг дашту адирлари анорчилик учун мос ҳудуд бўлиб, салкам ярим асрдан буён бу кенгликларда мевалар қиролининг саралари етиштирилади. Фарғона-Қува йўналишида янги барпо этилган “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма боғида “Қорадон ширин”, “Туятиш”, “Жавдари”, “Қаюм”, “Қозоқи”, “Қизилпўчоқ” каби кўплаб дони ва шарбати ширин анор навлари экилган. Агрофирманинг умумий майдони 300 гектардан ошади.

photo_2020-10-19_11-48-14.jpg

МЧЖ раҳбари Мастура Сайфутдинованинг айтишича, агрофирма қошида анорчилик мактаби ташкил этилиб, ўсимликлар генетикаси институти билан ҳамкорликда она кўчатлар етиштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу саъй-ҳаракатлар самарасида ишончли навлар яратиш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашга эришилмоқда.