French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устувор йўналишлар белгилаб олинди
14:17 / 2025-07-15

Халқ депутатлар Бухоро вилояти Кенгаши ташаббуси билан Вобкент туманида “Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши раиси Жамол Ашуров олиб борди.

Унда халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш мезонлари Вобкент тумани мисолида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, котибият ходимлари ва фаол жамоатчилик вакилларига таништирилди.

Семинар аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси бошчилигида бўлиб ўтган семинарда маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти янги босқичга олиб чиқилаётганлиги, Вобкент тумани Кенгашида ташкил этилган намунавий ишлар ҳам иштирокчиларга таништирилди. 

Жумладан, туман Кенгашининг моддий-техник жиҳатидан таъминланганлиги, Кенгаш қарорлари ва ҳужжатларнинг ҳуқуқий таъминланганлиги, Кенгашга келиб тушган хатлар ва ҳужжатларни юритишга қўйиладиган, Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари фаолиятига оид талаблар бажарилаётганлиги, Кенгаш депутатлари фаолияти мезонларига амал қилинаётганлиги шунингдек, Кенгашнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ташкил этиб борилаётганлиги қайд этилди.

Семинарда доимий комиссияларнинг, тумани Кенгаши котибияти мудирининг ҳисоботлари эшитилди ва депутатлар, меҳмонлар ва семинар иштирокчилар томонидан савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.