French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устувор вазифаларга бағишланди
18:26 / 2016-07-22

Урганчда 2016 йилнинг биринчи ярмида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Урганчда 2016 йилнинг биринчи ярмида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими П.Бобожонов бошқарган йиғилишда Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, вилоятни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишлар самараси муҳокама этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 3,7 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 24,6, қишлоқ хўжалиги 7,1, қурилиш ишлари 17,2, чакана савдо айланмаси 11,1, хизматлар ҳажми 15 фоиз ўсди.

2015-2019 йилларда таркибий ўзгартиришларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилиши туфайли саноат маҳсулотларининг ўсиш суръатлари таъминланди. Жумладан, металлсозлик саноатида 3,9, тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм маҳсулотлари 16, озиқ-овқат маҳсулотлари 10,4, қурилиш материаллари 76,4 фоизни ташкил этди. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 6,4 фоиз ўсди, хусусан, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 38,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Хоразм вилоятини 2016-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг биринчи ярмида 1158 лойиҳа амалга оширилди, 137 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилди. 4 минг 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудий корхоналар томонидан 23,5 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. Пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида қиймати 158 миллион долларлик 23 шартнома тузилди.

Ҳисобот даврида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси доирасида 28 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди. Унинг 26,5 мингтаси қишлоқ жойларига тўғри келаётгани эътиборлидир.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун барча манбалар ҳисобидан жами 292,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Йиғилишда эришилган ютуқлар эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва йилнинг иккинчи ярмида энг муҳим устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.