Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устувор вазифалар
20:17 / 2021-01-19

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар аҳамиятини инспекция ходимларига тушунтириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари, инспекция марказий аппарати, ҳудудий филиаллари ходимлари иштирок этди.  

Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида сўз борди.  

Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар, уларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакат ривожини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мурожаатномада қонун устуворлигини таъминлаш, унинг ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий асосларини янада кучайтиришга қаратилган илғор ғоялар илгари сурилди, – дейди Тошкент кимё-технология институти декан муовини Ф.Уразов. 

– Аввало, қонун устуворлиги нима ва у қандай таъминланади, деган саволга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Конституция ва қонун устуворлиги давлат ва унинг органлари, мансабдор шахслар, барча нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият олиб боришини англатади. 

Мазкур талабларга тўлиқ риоя этиш мамлакатда адолат ва тенглик, тараққиёт ва барқарорлик, тинчлик ва бунёдкорлик руҳи ҳукм суришига олиб келади. Шу сабабли, Янги Ўзбекистонни барпо этишда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш давлатимизни ривожлантиришнинг бош мезони сифатида белгилаб олинган.

Тадбир доирасида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди. Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган тадбирда инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

ахборот хизмати

ЎзА