Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устувор вазифалар таҳлили
17:20 / 2016-07-21

Навоийда 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Навоийда 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов бошқарган йиғилишда Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, вилоятни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ҳисобот давридаги ишлар самараси муҳокама этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш, саноат корхоналарини тизимли равишда модернизация қилиш, иқтисодий ночор корхоналарни маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан қайта тиклаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ҳисобот даврида иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ижроси доирасида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 5,8 фоиз ўсди. Ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,1, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12,7, қурилиш ишлари 11,7, чакана савдо айланмаси 14,8, хизматлар ҳажми 16,1 фоиз ошди. Аграр соҳани ислоҳ қилиш самарасида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш белгиланган режага нисбатан 7,8 фоизга кўпайди.

Вилоят экспорт салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, шу даврда 229,8 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Ҳудудий экспорт топшириғи 108,5 фоизга етказилиб, қарийб 28,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 121,1 миллиард сўм миқдоридаги 1024 лойиҳа ишга туширилиши натижасида 4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ягона дарча” марказлари томонидан 487 субъект давлат рўйхатидан ўтказилиб, 4 минг тадбиркорлик субъектига давлат хизматлари кўрсатилди. Тадбиркорларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун тижорат банклари томонидан 313 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди.

Ҳисобот даврида 19 минг 516 янги иш ўрни ташкил этилди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва зарур шароитлар яратиш мақсадида вилоятнинг 24 массивида 750 янги уй калитлари хонадон эгаларига топширилди.

Йиғилишда вилоятнинг айрим туманларида чет эл инвестициясини жалб этиш, ташқи бозорга чиқиш, ҳудудлар экспорт салоҳиятини ошириш, саноат, ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди. Ушбу йўналишда қатор лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Навоий вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.