Бухоро вилояти прокуратураси органларининг 2023 йилда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижаларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокуратураси ва туман (шаҳар) прокуратураларининг барча тезкор ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда МИБнинг вилоят бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда вилоят прокурори М.Истамовнинг маърузаси тингланиб, амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб, танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2023 йилда жами 6 600 та прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали 36 721 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Судларга 13,9 миллиард сўмлик 198 та даъво ариза киритилган.
Ўтказилган текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида давлатга етказилган қарийб 169 миллиард сўм зарар ундирилган.
Йиғилишда масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари белгиланди. Аниқ топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири