Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозни ёд этиб
14:39 / 2024-05-08

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамкорлигида китобат санъати билимдони, наққош, реставратор уста Маруфжон Салимовнинг хотирасига бағишлаб “Устозни ёд айлаб” деб номланган кўргазма ҳамда хотира кечаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳамедов, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий котиби Неъматилла Жабборов мамлакатимизда музейшунослик, миллий ҳунармандчиликни равнақ топтириш борасидаги эзгу ишлар хусусида батафсил сўзлади.  

Кўргазмада реставратор ижодига мансуб муқовалар, ён дафтарчалар, хаттотлик ва абру намуналари, иш жараёнлари акс этган фотолар, муаллифлик ҳуқуқи остида нашр этилган методологик қўлланмалар ва  реставраторнинг устахоналарини ифодаловчи буюмларга кенг ўрин берилган. Буларнинг барчаси томашабинларга музейдаги экспонатларни таъмирлаш, реставрация қилишдек юмушларнинг нечоғли мураккаб ва масъулиятли эканини яна бир карра англатади.    

 

Н.Усмонова,  

ЎзА