English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозлари эъзозда бўлган юрт юксалаверади
11:53 / 2024-10-02

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 246-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳамда мактабнинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

246-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги кунда 3 минг 200 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 120 нафардан ортиқ педагог ходим таълим-тарбия бермоқда. 

Тадбирда ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, Ватанимизнинг эртанги куни ўқитувчи ва муаллимнинг бугун қилаётган меҳнатига боғлиқлиги, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги устоз-муаллим фаолияти сабр-бардош ва матонат намунаси эканлиги қайд этилди. 

Мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган етук инсон қилиб тарбиялаш, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон эмаслиги, бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги фидокорона меҳнат туфайлигина эришиш мумкинлиги эътироф этилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА