Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга ноанъанавий тарзда эҳтиром кўрсатилди
15:12 / 2020-10-01

Ўқитувчи ва мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам.


Ўқитувчи ва мураббий. Оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам.

Зеро, ҳар бир инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Ҳар биримиз жамиятда ўз ўрнимизга эга эканлигимиз учун улардан миннатдормиз.

Ҳар йили 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни мамлакатимизда ўзгача кутиб олинади. Бу йил эса байрам муносабати билан кеча Қизилтепада ўқитувчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва «Kafolat trans 2019» МЧЖ ҳамкорлигида кутилмаган совға тайёрланди.

Иш вақти тугаб, мактабдан уйига йўл олаётган кўплаб педагогларга бепул такси хизмати кўрсатилди.

Такси ҳайдовчилари томонидан мактаблар олдида гул билан кутиб олинган устозлар ўз манзилларига бепул олиб бориб қўйилди.