Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди
12:40 / 2025-10-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

[gallery-25556]

Маросимга ҳарбий хизматчиларнинг таълим соҳасида фаолият юритаётган турмуш ўртоқлари, фахрийлар, шунингдек, маҳаллий ўқитувчи ва мураббийлар таклиф этилди. Тадбирда сўз олганлар устозларни байрам билан қутлаб, мамлакатимиз таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталди. 

Бир гуруҳ фахрийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда устозлар қўмондонлик томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Тадбир сўнггида ҳарбий оркестр томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА