Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга эҳтиром
11:33 / 2023-10-01

Гулистон шаҳридаги "Зомин" тантаналар уйида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти  ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев давлатимиз раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Президент фармонига мувофиқ таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, тизимдаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳам соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, фаоллиги ва юксак инсоний фазилатлари билан намуна бўлаётганлиги учун давлатимиз орден ва медаллари билан тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчиларга мукофотлар тантанали тарзда топширилди.

[gallery-13836]

Соҳадаги фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришаётган устоз ва мураббийлар, ёш педагоглар “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси”, “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси”, "Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар мазкур эътироф ўзларидаги масъулият ҳиссини янада оширгани ҳамда келгусида соҳа ривожи йўлида самарали меҳнат қилишга ундашини алоҳида уқтиришди.

Байрам тантанаси санъат усталарининг устозларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари билан якунланди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев,(сурат),

ЎзА мухбирлари.