Устозларга эҳтиром кўрсатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Маросимга ёш авлод тарбияси ва таълимида фидойилик кўрсатаётган устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари ҳамда тажрибали педагоглар таклиф этилди.
Туман ҳокими Анвар Тожимирзаев таълим-тарбия тизими ходимларини байрам билан самимий муборакбод этиб, устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс хизматларини алоҳида эътироф этди. Бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-25536]
Байрам дастури таниқли санъаткорлар ва вилоят санъат усталарининг куй-қўшиқлари билан давом этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА