Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга эҳтиром кўрсатилди
07:44 / 2023-09-30

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Маданият вазири,  мазкур олий ўқув юрти ректори Озодбек Назарбеков мамлакатимизда ўқитувчилик   азалдан улуғланиб, миллат тарбиячилари сифатида эътироф этилиб келинганини таъкидлади.

Тадбирда  ўқитувчи-мураббийларни касб байрамлари билан қутлаб, уларга эҳтиром кўрсатилди.  

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг институт босқичи доирасида “Ректор кубоги” учун спортнинг 5 та – футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.  

Спортсевар ёшлар беллашувида ғолиб бўлган талабалар тақдирланди.  

ЎзА