Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида халқ таълими тизими ўқитувчилари ўртасида 2022-2023 ўқув йили учун “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Форумда ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган, ўқувчилари Халқаро ва Республика фан олимпиадаларида олтин, бронза, 1-,2-,3-ўринларни эгаллаган, ўқитувчилари Республика миқёсидаги тадбирларда юқори натижаларга эришган, ўқувчилари олий таълим муассасаларга энг кўп кирган мактаб директорлари, илғор иш тажрибалари Республикада оммалашган ижодкор, тажрибали ўқитувчилар, Республика “Устозлар Миллий форуми”да иштирок этган тренер ўқитувчилар ва методистлар иштирок этди.
[gallery-8532]
Тадбир давомида 20 нафар мактаб директори телевизор билан, шунингдек вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят касаба уюшмаси томонидан 100 нафарга яқин иштирокчи “Фахрий ёрлиқлар” ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Маълумот учун, тақдирланган директорлар орасидан 20 та мактабнинг ўқувчилари халқаро ва республика олимпиадаларида юқори ўринларни қўлга киритган.
2 кун мобайнида вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида 9 та фан йўналишида шўъба йиғилишлари ўтказилди.
Форумда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА