Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозлар меҳнати муносиб қадрланди
13:14 / 2025-10-01

Андижон давлат университетида “Ҳаёт кўзгусисиз, азиз муаллим!” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Шундан сўнг, университет ректори Бахтиёржон Акбаралиев сўз олиб, устоз ва мураббийларни муборакбод этди, университет илмий салоҳиятини юксалтириш, рейтингини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда узоқ йиллар давомида самарали  фаолият юритиб келаётган устоз ва мураббийларнинг меҳнатларини эътироф этиб, уларга миннатдорчилик билдирди.  

[gallery-25560]

Тадбирда устозларнинг ибратли ҳаёт йўли, педагогик маҳорати ҳамда бугунги авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни ҳақида самимий сўзлар айтилди.  

Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар вилоят ҳокимлиги, университет ректорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Таниқли сўз усталарининг чиқишлари, санъаткорлар, ижодкор талабалар томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар, қизиқарли саҳна кўринишлари барчага байрамона кайфият улашди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА