Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз ва шогирд фотоижодкорлар кўргазмаси
15:17 / 2024-12-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент фотосуратлар уйида таниқли фоторассом ва фотожурналист Ҳусниддин Ато ва унинг шогирдлари ижодига оид “Бир мактаб – турфа нигоҳ” номланган  фотокўргазма ташкил этилди.

Ҳусниддин Ато Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабаларга фотожурналистика фанидан дарс беради. Жараёнда ёшлар орасидаги кўплаб истеъдодларни кашф этган. Шунингдек, фотоижодкор кар ва заиф эшитувчилар учун махсус фотография курсларини ташкил этган бўлиб, улар орасидан ҳам бир қатор ёшларни профессионал фотограф сифатида шаклланишига кўмаклашиб келмоқда. 

[gallery-20831]

Кўплаб шогирдларининг ижод намуналари мамлакатимизнинг Gazeta.uz, Daryo.uz, Kun.uz, Darakchi.uz, Ishonch.uz, Oyina.uz, Olamsport.com, Platina.uz каби сайтлари ҳамда “Маърифат”, “Ёшлар овози” газеталарида нашр этиб келинмоқда.

“Устоз-шогирд” анъанаси асосидаги фотокўргазмада Ҳусниддин Атонинг “Париж – 2024” ёзги Паралимпия ўйинларидаги жараёнлар, спортчиларнинг ғалабаси, ҳиссиётлари тасвирланган энг сара асарлари ўрин олган. Шу билан бирга шогирдлари – Дилруҳ Исомиддинова, Мадина Аъзам, Холида Мусулмон, Камрон Ҳасанов, Эзоза Умр, Фазилат Соиб, Мумтозбегим, Марварида Исроил, Мурод Юсуф, Гулноза Адҳам ҳамда Мария Малиновскаяларнинг фоторепортаж ва фотоэсселаридан парчалар намойиш этилмоқда.  

Кўргазма 18 декабрга қадар давом этади.  

Камола ЮСУПОВА,  

Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат),ЎзА