French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз ва мураббийлар шарафланди
21:52 / 2023-10-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёш авлодни билимли, маънавий баркамол, жисмонан соғлом вояга етказишда ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёс. Aйнан устоз ўзи таълим бераётган шогирдининг камолоти ила келажакка пойдевор қўяди, уни маърифат чўққисига бошлаб боради.  

Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб барчамизга эзгуликдан сабоқ берган азиз устозларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак арзийди.  

[gallery-13852]

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Президент мактабида “Шараф сизга, олқиш сизга, азиз устозлар!” номли байрам тадбири ташкил этилди.  

Тадбир давомида устозларни мадҳ этувчи шеър, куй ва қўшиқлар янгради. Айниқса, драма ва нотиқлик тўгараги ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.  

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА