Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз ва мураббийлар эъзозда
12:43 / 2025-10-01

Бухорода ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа фидойиларини шарафлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида узоқ йиллар ёш авлод таълим-тарбиясида беминнат хизмат қилган фахрий устозлар, илғор ёш педагог ва мураббийлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда таълим соҳаси Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида ривожлантириладиган долзарб жабҳалардан бири сифатида белгиланган. Жумладан, сўнгги йилларда вилоятдаги таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Шу йилнинг ўзида вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизими учун 94 та таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларига умумий қиймати 226 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

[gallery-25557]

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури асосида 20 дан ортиқ муассасаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг аксарият қисми айнан таълим муассасалари инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилмоқда.

Айни кунда вилоятдаги 2 900 дан зиёд таълим даргоҳида масъулиятли касб фаолиятини олиб бораётган 50 мингдан ортиқ педагог-ходимга муносиб шарт-шароитни яратиш, баркамол авлод вакилларининг талаб даражасида билим олишларини таъминлаш учун амалга оширилаётган ишлар беқиёс аҳамият касб этади. 

Тадбирда самарали меҳнати орқали Янги Ўзбекистонни барпо этишга қўшаётган жонбозлиги, илм-фан, спорт, санъат, маърифат ва маданиятни ривожлантириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, фаоллиги ва юксак инсоний фазилатлари билан намуна бўлаётган бир гуруҳ педагог ва мураббийларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Тадбир вилоят санъат усталари, ёш ижрочиларнинг концерт дастурига уланди. Ўқитувчи ва мураббийларни шарафлаш тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.