French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз ва мураббийлар доимо эътиборда
16:10 / 2022-03-23

Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов бир гуруҳ профессор ўқитувчилар ҳамроҳлигида нафақада меҳнат фахрийлари, устозлар ҳолидан хабар олди.

Улар университетнинг Санъатшунослик факультети доценти Барот Азимов, Агрономия факультети доценти Сайёра Сатторова, Ориф Хўжаевлар хонадонида бўлиб, устозларни Наврўз байрами билан табриклади.

– Наврўз байрами кунларида мени ва мен каби нафақадаги устозларни йўқлаб келган ҳамкасбларим хайрли ишга қўл урганига гувоҳ бўлдим,– дейди нафақадаги фахрий устоз Сайёра Сатторова.  –Ҳар доим эътиборда ва эъзозда эканлигим мени хурсанд қилди. Бундай анъаналарни давом эттирган ҳолда ёшларга ўрнак бўлишимиз керак. Доимо устозлар ҳолидан хабар олиб, улар билан дийдорлашишимиз, ширин суҳбатларини олишимиз керак.     

Нуроний профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлар жуда мароқли бўлди. Уларга байрам совғалари берилди.

Зариф Комилов, ЎзА