Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз санъаткор ижоди зиёлилар нигоҳида
05:16 / 2021-05-12

Ботир Зокиров бетакрор санъаткор, миллий эстрада санъатимизнинг асосчисидир. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида ижодий уюшмалар "Дўстлар клуби"нинг "Сўз, оҳанг ва тасвир" туркум тадбири доирасида Ўзбекистон халқ артисти, серқирра ижодкор, эстрада санъатининг атоқли намоёндаси Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Юнус Тўраев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Дилором Омонуллаева, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Гулшаной Турсунова ҳамда бир қатор ижодкорлар серқирра ва бетакрор ижод соҳиби бўлган Ботир Зокиров ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзладилар.

Ижодий кеча Ўзбекистон давлат консерваториясининг Эстрада хонандалиги кафедраси талабалари ижросидаги қўшиқлар билан янада файзли ўтди. Олқишлар садоси остида ўзбек миллий эстрада қўшиқларининг дурдонасига айланган "Раъно" ва "Мажнунтол" қўшиқлари эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Фаррух Зокиров ижросида янгради.

Н.Усмонова, ЎзА