Устоз-мураббийлар тақдирланди
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши тизимида самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ устоз-мураббийлар тақдирланди.
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши тизимида самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ устоз-мураббийлар тақдирланди.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкилотнинг вилоят кенгашида ташкил этилган тантанали тадбирда турли тоифадаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган илғор устоз-мураббийлар иштирок этди.
Маънавий-маърифий тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Ж.Достонов иштирокчиларга Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда тизимдаги ташкилотларнинг турли тоифадаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ илғор ўқитувчиларига вилоят ташкилотининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.