Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ustoz AI» – Ўзбекистонда энди замонавий касбларни тўлиқ бепулга ўргатадиган дастур бор
17:20 / 2024-09-10

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина, "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида 1,2 миллион нафардан ортиқ ёшлар 22 та хорижий тилларни ўрганган бўлса, "Ustoz AI" лойиҳаси доирасида 41,3 минг ёш 20 га яқин замонавий касбларни онлайн ўрганмоқда.

Бу лойиҳа замонавий касблар ва фанларни ўргатувчи мутлақо бепул видеодарслар платформаси ҳисобланиб, икки миллиондан ортиқ ёшларимизга замонавий касблар ва фанларни ўргатиш мақсад қилинган. Лойиҳа доирасида 20 га яқин соҳаларни қамраб олувчи 350 дан ортиқ видеодарсликлар яратилган. Бугунги кунгача 70 мингдан ортиқ ёш лойиҳа доирасида бепул билим олишни бошлади. Бу рақамларнинг кун сайин ортиб бориши эса лойиҳанинг ёшлар орасида оммалашиб бораётганини кўрсатади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа ёшларнинг билимли ва малакали мутахассис бўлишида, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашида кучли асос бўлиб хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонига асосан ёшларга замонавий касблар ва фанларни бепул ўргатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Ustoz AI» лойиҳаси орқали PR, HR, график дизайн, видеомонтаж, no-code, мобилография, логистика, маркетинг каби қирқдан ортиқ замонавий соҳаларни онлайн тарзда ўрганиш мумкин.

Гулноза Бобоева, ЎзА