Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз адибларга эсдалик нишони топширилди
18:37 / 2022-07-14

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президентнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида уюшманинг бир гуруҳ аъзолари I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар адиблар Маҳкам Маҳмудов, Хуршид Даврон, Абдулла Шер, Шодмон Отабек, Шаҳодат Исохонова ҳамда марҳум ёзувчи Шароф Бошбеков каби ижодкорлардир.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ҳамда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев юртимиздаги янгиланишлар, ижодий жараёндаги ривожланишлар, нуроний ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ишлар хусусида батафсил сўз юритдилар.

Кўкрак нишони соҳиблари эса мамлакатимиз ва ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшишгани қайд этилди.

Фахрий адибларимиз ҳам бундай эъзоз, эътироф ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда кекса авлод вакилларининг ибратли ҳаёти, фаолияти ва забт этган чўққилари эътироф этилди ва бу ютуқлар ёш авлодга намуна сифатида кўрсатилди.

ЎзА