Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устахонада ҳунар ўрганаётган қизлар
11:29 / 2022-10-09

Сирдарё вилояти Архитектура ва қурилиш техникуми қошидаги “Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази”да йигитлар билан бир қаторда хотин-қизлар ҳам “Сантехника ишлари устаси”, “Бўёқчи-безакчи”, “Дурадгор”, “Электрогазпайвандчи”, “Электромонтажчи” ва “Кран машинисти” йўналишларидаги қурилиш соҳасига оид замонавий ҳунарларни ўзлаштирмоқда.

– Сантехника ишлари устаси бўлишга қизиқаман, – дейди марказ тингловчиси Шаҳноза Маҳмасафоева. – Барча шароитлар яратилган, уч маҳал иссиқ овқат, ётоқхона ва стипендиялар ўз вақтида берилади. Устозимиз касб сирларини мукаммал ўргатмоқда. Келгусида ўрганган касбим орқали Ватанимиз, оиламиз учун ҳам фойда келтираман. Бу соҳада фақат эркаклар ишлайди деган фикрга қўшилмайман, одамда қизиқиш бўлса бас. Мисол учун марказда тенгдош қизларимиз ҳам касб-ҳунар ўрганиб келмоқда. 

Ҳунармандчилик, касб-ҳунар ўрганиш тарихи қадим ўтмишга бориб тақалади. Бугунги кунда юртимизда ҳар қандай касб билан шуғулланиш, уни ўрганиш учун барча шароитлар бўлиб — у замонавий ёки қадимий тарихга эга бўлишидан қатъи назар одамларга наф келтириши билан бирга, уларнинг турмуш даражасини ҳам ўзгартиришга хизмат қилмоқда. Шундай экан, йигитлар қаторида қизлар ҳам устачиликни ўзлаштирмоқда.


Ш.Суяров, 
Ф.Тошматов (сурат), ЎзА