French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уста Асрол ижодига бағишланган кўргазма
12:58 / 2021-03-19

Тошкент Фотосуратлар уйида "Наврўз – ёшариш ва янгиланиш байрами" шиори остида Ўзбекистон халқ устаси, етакчи устоз-ганчкор Асрол Мухторов шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада устанинг 20 та машҳур ганчкорлик асари ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидаги меъморий иншоотларда ишлаган ишларидан лавҳалар, дўсту биродарлари, шунингдек, биноларнинг интерьер ва эксперьер қисмларида ишлаган ганчкорлик асарларидан бўлаклар алоҳида, йириклаштириб берилган 30 дан ортиқ фотосуратлар намойиш этилмоқда.  

А. Мухторов Ўзбекистон халқ устаси, Тошкент ганчкорлик мактабининг етакчи вакили, кўпгина моҳир ганчкорларни етиштирган, замонавий меъморий биноларга анъанавий ганчкорлик нақш унсурларини киритишда фаол иштирок этиб, ўзига хос мактаб яратган Маҳмуд Усмонов қўлида тарбия топди. Устози билан кўпгина меъморий биноларни таъмирлашда иштирок этиш билан ўз билими ва маҳоратини ошириб борди.

Уста 50 дан ортиқ шогирдларига ўз ҳунари сирларини ўргатди. Мустақиллик Асрол Мухторов ижодига янги мазмун ва шиддат бағишлади. У  юзлаб маъмурий ва маиший иншоотларни бадиий-эстетик жиҳатдан сайқаллади.  

Асрол Мухторов хорижий мамлакатларда ҳам ўз санъат ганчкорлик дурдоналарини яратди. Устанинг меҳнатлари муносиб тақдирланди. У республикамизнинг фаҳрий совринлари билан бирга хорижий давлатлар мукофотлари ва дипломларини қўлга киритган.

[gallery-1633]

                                                                                                                                                                                                                                                               Гулноза БОБОЕВА, ЎзА