Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ушбу меморандум халқларимиз манфаати йўлида хизмат қилади
08:20 / 2022-06-03

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжатга имзо чекилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Тожикистон Республикасининг Енгил саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида ипакчилик тармоғида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов меморандум юзасидан қуйидагиларни билдирди:

–Эндиликда ушбу ҳужжатнинг имзоланиши орқали ҳамкорлик алоқалари, жумладан, ипакчилик тармоғида эришилган ютуқлар, иқтисодий ислоҳотлар, хорижий инвестициялар, янги фабрикалар қуриш, озуқа базаси, хусусан, тутзорларни кенгайтириш ва улардан қандай қилиб самарали ва унумли фойдаланиш каби салмоқли жараёнларда ўзаро ҳамкорлик ва ҳамфирлилик муносабатлари янада кенгаяди.  Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янада ривожланиши бундан кейин ҳам халқларимиз манфаати йўлида хизмат қилишига аминман.

Гулноза Бобоева, ЎзА