Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳусен Демир: Ташаббускор ёшлари кўп Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканига ишонаман
19:00 / 2018-04-29

Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги 90 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 65 таси қўшма корхона, 25 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналардир.

Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги 90 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 65 таси қўшма корхона, 25 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналардир.

“Sirdaryа Best Fashion” Туркия хорижий корхонаси Президентимизнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида иш бошлаган эди. 1,5 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга корхона тўлиқ хориж инвестицияси асосида ташкил этилган. Замонавий ва энергия тежамкор технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона қисқа фурсатда нафақат вилоят, балки мамлакат миқёсида ҳам ўз ўрнини топди.

Корхонада 500 киши иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. Улар махсус кийим-бош, бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Ходимларнинг ишга келиб кетиши учун махсус транспорт воситаси ажратилган.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,5 миллион доллар бўлган корхонада асосан болалар, аёллар ҳамда эркаклар трикотаж кийимлари ишлаб чиқарилади ва тўлиқ экспортга йўналтирилади.

10.JPG

7.JPG

– Жорий йил январь-февраль ойларида 57 минг 400 долларлик маҳсулотни Малайзияга экспорт қилдик, – дейди корхона иш юритувчиси Тоҳир Маҳмирзаев. – Айни пайтда россиялик мижозлар ҳам маҳсулотларимизга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир ушбу давлат билан экспорт масалалари бўйича ўзаро мулоқотлар олиб борилмоқда. Тез орада бу келишувга эришамиз.

Корхона турли хайрия тадбирларида ҳам фаол иштирок этаётир. Байрамларда ногиронлар, нуронийлар, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга мунтазам равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келмоқда.

– 2016 йилдан буён Ўзбекистондаман, – дейди “Sirdaryа Best Fashion” хорижий корхонаси технологи, туркиялик Ҳусен Демир. – Тили ва дини бир, қардош бўлган халқларимизнинг бир-бирига ўхшаш томонлари жуда кўп. Иш ўргатиш мақсадида бир қатор давлатларда бўлдим. Лекин Ўзбекистондагидек ташаббускор ва зеҳнли ёшларни кўрмадим. Ёшларингиз ҳар қандай техника билан муомалани бир кўришдаёқ илғаб олади. Бунга тан бермай илож йўқ. Президентингизнинг ёшларга бу қадар кенг имкониятлар яратиб бераётгани, ишонч билдираётгани мазмун-моҳиятини шу ерга келиб, ёшлар билан ёнма-ён ишлаб тушундим. Бундай ташаббускор ва интеллектуал салоҳияти юксак ёшлари кўп Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканига ишонаман.