French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
USAID "Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар" дастури орқали Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдаларига кўмак берди
13:50 / 2020-10-04

Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўзининг Ўзбекистондаги "Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар", "Одам савдосига қарши кураш" беш йиллик дастури якунланди.


Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўзининг Ўзбекистондаги "Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар", "Одам савдосига қарши кураш" беш йиллик дастури якунланди.

Дастур Халқаро миграция ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази билан биргаликда амалга оширилди.

"Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар" дастури Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакат фуқаролик жамияти секторининг одам савдоси тўғрисидаги хабардорлигини оширишда кўмаклашиб, фуқаролар ва мигрантларнинг ўз меҳнатига оид ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билимларини оширишга қаратилган эди.

"Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар" дастури орқали 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари, жумладан ҳимоясиз мигрантлар ва оилавий зўравонлик қурбонлари бўлган мигрантлар уйларига қайтиб, психологик ёрдам ва реинтеграция учун махсус кўмак олишди.

Шунингдек, 95 мингдан ортиқ шахсга одам савдоси хатарлари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, "Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар" дастури орқали амалга оширилган "Одам савдосига қарши 30 кун" акцияси давомида маҳаллий ҳамкорлар орқали бир миллионга яқин одам қамраб олинди.

–Биламизки, одам савдосига қарши кураш Ўзбекистон ҳукуматининг кун тартибидаги муҳим масала, – деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм. – Сўнгги икки йил ичида ушбу соҳада 15 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия ва Миллий маърузачи институти ташкил этилди. Биз одам савдосига чек қўйиш учун глобал курашда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

АҚШ Ҳукумати 2002 йилдан буён Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича USAID орқали иш олиб бормоқда. 2005 йилдан бошлаб USAID мамлакатда одам савдоси тўғрисида хабардорликни ошириш ва ушбу жиноят қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун 6 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади.