Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурувчи ва ҳашарчиларга махсус “Саховат карвони” юборилди
15:19 / 2020-05-17

Офат натижасида талофат кўрган ҳудудлардаги ишчи хизматчиларга Сирдарё туманидаги “Baxtteks farm” корхонаси томонидан беғараз ёрдам сифатида “Саховат карвони” юборилди.


Офат натижасида талофат кўрган ҳудудлардаги ишчи хизматчиларга Сирдарё туманидаги “Baxtteks farm” корхонаси томонидан беғараз ёрдам сифатида “Саховат карвони” юборилди.

“Сардоба” сув омборида юзага келган ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳр-оқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда. Сардоба,Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги ишчи хизматчиларга Сирдарё туманидаги “Baxtteks farm” корхонаси томонидан беғараз ёрдам сифатида “Саховат карвони” юборилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги ва туман прокуратураси ташаббуси билан “Baxtteks farm” корхонаси ҳамкорликда “Сардоба” сув омборини ўпирилиши натижасида талофат кўрган ҳудудларни таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширишга келган ишчи хизматчиларга умумий қиймати 500 миллион сўмга яқин тиббий ниқоблар ортилган юк автомашинаси беғараз ёрдам сифатида юборди.