Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урушлар туфайли минглаб одам қирилмоқда
13:10 / 2025-02-03

Судандаги бозорлардан бирига қилинган ҳужум натижасида 54 киши ҳалок бўлгани, камида 158 инсон яралангани айтилмоқда. Ушбу теракт Омдурман шаҳрида армияга қарши курашаётган ҳарбийлашган гуруҳ томонидан уюштирилган, деб ёзди CNN.

Марҳумларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар. Айни пайт тиббий гуруҳ, айниқса жарроҳ ва ҳамшираларга кучли эҳтиёж сезилмоқда.

Судандаги можаро 2023 йил апрелда пойтахт Хартум ва бошқа шаҳарларда юз берган очиқ тўқнашувлар билан бошланган.

Ўтган ҳафта жангари гуруҳнинг Дарфур ғарбидаги шифохонага уюштирган ҳужумида 70 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган эди.

Зиддият туфайли шу пайтгача вафот этганлар сони 28 000 дан ортди, миллионлаб одам уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Баъзи оилалар очарчилик туфайли омон қолиш учун ўт ейишга мажбур бўлмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ҳуқуқ гуруҳлари маълумотига кўра, турли қўпол ваҳшийликлар этник сабабга кўра ўлдириш ва зўрлашга асосланган.

Халқаро жиноий суд ҳудудда уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят бўйича тергов олиб борилаётганини билдирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА