Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Уруш узоққа чўзилади»: Макрон Украина инқирози бўйича баёнот берди
14:18 / 2022-02-26

Франция президенти Эмманюэль Макроннинг баёнот беришича, Россиянинг Украина билан уруши ҳали узоқ давом этади.

 Шу сабабли, Европа узоқ муддатли оқибатларга тайёр туриши керак. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Хусусан, Францияда электр ва ёқилғи ресурслари нархи ошади, аграр, металлургия, логистика ва  озиқ-овқат сектори зарар кўради. 
«Ушбу танглик узоққа чўзилади. Бу уруш ҳали узоқ давом этади ва у билан боғлиқ барча инқирозлар ҳам худди шундай узоқ давом этади. Шу боис биз тайёрланишимиз керак», - деган у.
Макроннинг таъкидлашича, урушнинг салбий  оқибатлари Франция товарлари экспортига ҳам таъсир қилади. Шу боис мамлакатнинг йирик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари зарар кўради. Бундан ташқари, Парижнинг қўллаётган санкцияси ва Россиянинг жавоб чоралари туфайли Францияда металлургия ва логистика соҳаларида ҳам муаммо келиб чиқади, электрэнергияси нархлари ошади.