Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруш қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилмоқда
11:00 / 2024-05-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Сурхондарё вилоятидан 53 минг 365 нафар мард, ботир ўғлон фронтга жўнатилган. Уларнинг 11 мингдан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган.  

Шу кунларда вилоятда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, жангу жадалларда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилмоқда.  

[gallery-17280]

– 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Бойсун тумани Темир дарвоза маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Шоҳимардон бобо Ҳамроев хонадонига ташриф буюрдик, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Ташрифимиздан отахоннинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Дилдан суҳбат қурдик. Отахоннинг машаққатли ҳаёт йўлидан ҳикоя қилувчи хотираларидан жуда таъсирландик, чуқур сабоқ олдик.  

Шоҳимардон бобонинг кучга тўлган ёшлик даври инсоният тарихидаги энг қирғинбарот уруш йилларига тўғри келди. Жангу жадалларда жасорат кўрсатиб, юртга қайтган отахон узоқ йиллар мактабда ўқувчиларга сабоқ берди. Ҳозирда фарзанду набиралари, саноғи йўқ шогирдлари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА