Уруш фахрийси йўқланди
Байрам шодиёналари муносабати билан жойларда йўқловлар давом этмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Қамаши туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги 113 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторовнинг ҳолидан хабар олинди ва байрам совғалари берилди. Бундан ташқари шу куни ҳудуддаги кўплаб эҳтиёжманд ва қийналиб қолган оилалар хонадонига ҳам борилиб, совғалар тарқатилди.



Бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар давом эттирилиб, тумандаги фонд қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 нафар кам таьминланган фуқарога 9 миллион 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА.